Академия ҳақида
ABCO Халқаро Бухгалтерия ва Молия академияси 2009-йилдан бошлаб "Right Accounting" МЧЖ қошида ташкил этилган бўлиб, 2017-йилдан бошлаб таълим фаолиятини йўлга қўйган.
Биз Ўзбекистондаги бухгалтерия соҳасини фаолият турларига ажратмасдан тўлиқ ўқитувчи ягона профессионал академиямиз. 2021-йилдан ACCA Халқаро Молия ташкилотининг GOLD статусдаги ҳамкори ва IAPBE Халқаро Молия ташкилотининг доимий ҳамкори ҳисобланамиз.
Академиямизда 30 дан ортиқ халқаро квалификацияга эга малакали устозлар ва 50 дан ортиқ хизмат кўрсатувчи малакали бухгалтерлар фаолият юритади. Ўтган давр мобайнида 15 000 дан ортиқ битирувчимиз ABCO Академиясини тугатиб, ҳозирги кунда нуфузли ташкилотларда фаолият олиб бормоқда.
Бизнинг мақсадимиз — бухгалтерия ва молия соҳасида миллий ва халқаро стандартлар талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган профессионал кадрларни тайёрлаш ва шу орқали Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ўсишига ўз ҳиссамизни қўшишдир.
ABCO Academy ҳақида
Академиямиз ва ўқув жараёни ҳақида қисқача видео
