ABCO International Accounting and Finance Academy
← Онлайн курслар

1C 8.3 онлайн курси

20 та видео дарсда 1C (1S): Бухгалтерия 8.3 дастурида реал операциялар: банк, TMB, сотиш, ишлаб чиқариш, импорт, инвентаризация. Куратор билан ҳафталик Zoom.

Онлайн · видео дарслар + ZoomДавомийлиги: 2 ой · 20 видео дарс
1C 8.3 онлайн курси

Курс дастури

1C 8.3 (1S) босқичи — ABCO онлайн бухгалтерия курсининг иккинчи қисми. 20 та видео дарсдан иборат ва 2 ойга мўлжалланган. Видео дарсларда ҳар бир операцияни 1C дастурида қандай бажариш босқичма-босқич кўрсатилади, сиз эса уни ўз компьютерингизда такрорлайсиз. Ҳафтада бир марта куратор билан Zoom бўлади: савол-жавоб, уй вазифалари ва тушунмаган жойлар.

Видео дарсларда нималар ўтилади

1C дастурида корхона маълумотлари ва ҳисоб сиёсати, банк операциялари; асосий воситаларни кирим қилиш ва фойдаланишга топшириш; ишончнома расмийлаштириш, TMB кирим қилиш; хизматларни сотиб олиш ва сотиш, товарни комиссияга бериш, товарларни нақд пулга сотиш. Хомашёни ишлаб чиқаришга топшириш, тайёр маҳсулот кирим қилиш; чет эл MEB тўлови, IM-40 кирим қилиш; корпоратив карта операциялари; ходимларга аванс, солиқларни тўлаш; таъсисчига дивиденд ҳисоблаш; асосий воситани лизингга бериш; инвентаризация ва омбор ҳисоботлари.

Кимга ва қачон

Онлайн дастурда 1C босқичи Фундаментал босқичнинг оралиқ назоратидан ўтгандан кейин очилади. Бухгалтерия асосларини аллақачон билсангиз, ариза қолдиринг: менежер сиз учун қайси босқичдан бошлаш тўғрилигини айтиб беради.

Курс натижасида

  • ✓1C: Бухгалтерия 8.3 дастурида корхонани нолдан созлайсиз
  • ✓Банк, касса, TMB, сотиш ва ишлаб чиқариш операцияларини ўзингиз киритасиз
  • ✓Импорт (IM-40), корпоратив карта ва дивиденд операцияларини бажарасиз
  • ✓Инвентаризация ва омбор ҳисоботларини чиқарасиз

Кимлар учун

Бухгалтерия асосларини билган ва 1C дастурида амалий ишлашни ўрганмоқчи бўлганлар, бухгалтер ёрдамчилари ва ўз корхонаси ҳисобини 1C'да юритмоқчи бўлган тадбиркорлар учун.

Кўп бериладиган саволлар

Менежер ариза бўйича боғланганда курс учун нима кераклигини, жумладан дастур масаласини ҳам тушунтириб беради.

Онлайн дастурда 1C босқичи Фундаментал босқичнинг оралиқ назоратидан кейин очилади. Билимингиз бўлса, ариза қолдиринг: менежер сиз учун тўғри йўлни айтади.

1C: Бухгалтерия 8.3 дастурида.

Ҳа. Ҳафтада бир марта куратор билан Zoom дарси бўлади: савол-жавоб, уй вазифалари ва тушунмаган мавзулар.

Нарх ва тўлов шартларини менежер айтиб беради. Саҳифадаги формани тўлдиринг.