ABCO International Accounting and Finance Academy

Миллий Бухгалтерия курси

Фундаментал назариядан 1C дастури ва солиқ ҳисоботигача — тўлиқ амалий бухгалтерия курси

Давомийлиги: 6 ой
Миллий Бухгалтерия курси

Курс дастури

Фундаментал босқич (UZB ва RUS тилларида)

Корхона очилиши, бухгалтерияга кириш (актив, пассив, транзит ва дебит-кредит мазмун-моҳияти); счётлар режаси билан танишиш ва 01-счётдан бошлаб кириш; асосий воситалар, лизинг, номоддий активлар, узоқ муддатли дебиторлик қарздорликлар. Асосий ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулотлар, товарлар, кечиктирилган харажатлар; MEBга авансларни ҳисобга олиш; дебиторлик қарзлари, касса, ҳисоб рақам, қисқа муддатли инвестициялар. Таъсисчиларга бўлган қарзлар; ҳодимларга иш ҳақи ҳисоблаш; харидорлардан олинадиган аванс; узоқ муддатли кредитлар, устав капитали; транзит счётлар.

1C босқичи

1C дастурида корхона маълумотлари ва ҳисоб сиёсати, банк операциялари; асосий воситаларни кирим қилиш ва фойдаланишга топшириш; ишончнома расмийлаштириш, TMB кирим қилиш; хизматлар сотиб олиш, сотиш, товарни комиссияга бериш, товарларни нақд пулга сотиш. Хомашёни ишлаб чиқаришга топшириш, тайёр маҳсулот кирим қилиш; чет эл MEB тўлови, IM-40 кирим қилиш; корпоратив карта операциялари; ҳодимларга аванс, солиқларни тўлаш; таъсисчига дивиденд ҳисоблаш; асосий воситани лизингга бериш, инвентаризация ва омбор ҳисоботлари.

Солиқ босқичи

Корхонани онлайн тартибда очиш, бирдарча сайти; жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботи топшириш; my.mehnat сайтида ходимларни ишга қабул қилиш; ресурс солиқлари (сув, ер, мол-мулк солиғи) ҳисоботлари; айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи; банк-клиент билан ишлаш; ҚҚС ҳисоботи; фойда солиғи ҳисоботи; бухгалтерия баланси ва молиявий натижа (Форма-1, Форма-2) 1C'да; Didox билан ишлаш, кирувчи-чиқувчи фактура.

Курс натижасида

  • ✓Бухгалтерия ҳисобининг барча босқичларини мустақил юрита оласиз
  • ✓1C дастурида амалий ишлашни биласиз
  • ✓Солиқ ҳисоботлари ва электрон ҳисоботларни мустақил тузасиз
  • ✓Мутахассислик бўйича ДИПЛОМ оласиз ва Ўзбекистонда ишга жойлашувда ёрдам берилади

Кимлар учун

Бухгалтерияни миллий стандартлар, 1C ва солиқ ҳисоботлари бўйича тўлиқ амалий ўзлаштирмоқчи бўлганлар, IP ва МЧЖ эгалари учун

Кўп бериладиган саволлар

ABCO Академияси 2009-йилдан бошлаб "Right Accounting" МЧЖ қошида ташкил этилган бўлиб, 2017-йилдан бошлаб таълим фаолиятини йўлга қўйган. Ўтган давр мобайнида 15 000 дан ортиқ битирувчи тайёрладик.

Ҳа, 2021-йилдан бошлаб ABCO Академияси ACCA Халқаро Молия ташкилотининг GOLD статусдаги расмий ҳамкори ва IAPBE Халқаро Молия ташкилотининг доимий ҳамкори ҳисобланади.

Миллий Бухгалтерия йўналишида 6 ойлик дастурни тугатганларга СЕРТИФИКАТ, 10 ойлик дастурни тугатганларга эса мутахассислик бўйича расмий ДИПЛОМ берилади ва Ўзбекистонда ишга жойлашувда ёрдам кўрсатилади. ACCA курсларида эса ҳар бир paper (F1–F9) якунида ACCA ташкилотининг халқаро сертификати тақдим этилади.

Ҳа, тўловни ойлик бўлиб тўлаш имконияти мавжуд. Аниқ шартлар учун биз билан боғланинг.

Ҳа, онлайн дарс мавжуд. Ўқув жараёни махсус онлайн платформа орқали олиб борилади ва 5 ой давомида босқичма-босқич давом этади.

Ҳа, албатта. Битирувчиларимиз ҳамкор компанияларимизда ишга жойлашиш имкониятига эга бўлади, шунингдек олган билим ва амалий кўникмалари билан ўзлари истаган исталган ташкилотда ҳам эркин иш фаолиятини бошлашлари мумкин.