ABCO International Accounting and Finance Academy
← Онлайн курслар

Онлайн бухгалтерия курси: Фундаментал босқич

25 та видео дарсда бухгалтерия асослари: дебет-кредит, счётлар режаси ва ҳар бир бўлим. Ҳафталик Zoom ва куратор билан, исталган жойдан.

Онлайн · видео дарслар + ZoomДавомийлиги: 2 ой · 25 видео дарс
Онлайн бухгалтерия курси: Фундаментал босқич

Курс дастури

Фундаментал босқич — ABCO онлайн бухгалтерия курсининг биринчи қисми. 25 та видео дарсдан иборат ва 2 ойга мўлжалланган. Дарсларни ўзингизга қулай вақтда кўрасиз, ҳафтада бир марта куратор билан Zoom'да саволларингизни берасиз ва уй вазифаларини таҳлил қиласиз. Босқич охирида оралиқ назорат топширасиз: ўтсангиз, кейинги 1C босқичи очилади.

Видео дарсларда нималар ўтилади

Корхона очилиши ва бухгалтерияга кириш: актив, пассив, транзит, дебет ва кредит мазмун-моҳияти. Счётлар режаси билан танишиб, 01-счётдан бошлаб кетма-кет ўтасиз: асосий воситалар, лизинг, номоддий активлар, узоқ муддатли дебиторлик қарзлари. Асосий ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот ва товарлар, кечиктирилган харажатлар; MEBга авансларни ҳисобга олиш; дебиторлик қарзлари, касса, ҳисоб рақам, қисқа муддатли инвестициялар. Таъсисчиларга бўлган қарзлар, ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш, харидорлардан олинадиган аванс, узоқ муддатли кредитлар, устав капитали ва транзит счётлар.

Онлайн ўқиш қандай ўтади

Ариза қолдирасиз, менежер сиз билан боғланиб курс ҳақида тўлиқ маълумот беради. Шундан сўнг Gmail почтангизга платформага кириш очилади. Бутун онлайн дастур 5 ойга мўлжалланган, платформага эса 6 ойга кириш берилади: 1 ой бонус сифатида. Фаол ўқисангиз, дастурни анча тезроқ тугатишингиз ҳам мумкин.

Курс натижасида

  • ✓Дебет, кредит ва счётлар режасини нолдан тушуниб оласиз
  • ✓Ҳар бир бухгалтерия бўлими бўйича проводкаларни ўзингиз ёзасиз
  • ✓Куратор билан ҳафталик Zoom'да тушунмаган жойларингизни аниқлаб оласиз
  • ✓Оралиқ назоратдан ўтиб, 1C босқичига ўтасиз

Кимлар учун

Бухгалтерияни нолдан ўрганмоқчи бўлган, лекин Тошкентдаги дарсларга қатнай олмайдиганлар учун: вилоятларда яшовчилар, ёш боласи борлар, иши кўп бўлиб жадвалга боғлана олмайдиганлар.

Кўп бериладиган саволлар

Ҳа. Фундаментал босқич энг биринчи тушунчалардан бошланади. Тушунмаган жойингизни ҳафталик Zoom дарсида кураторга сўрайсиз.

Ўзингизга қулай вақтда. Белгиланган дарс жадвали йўқ, фақат ҳафтасига бир марта куратор билан Zoom бўлади.

Ҳа. 2 ой — тавсия этилган муддат. Дарсларни тезроқ ўзлаштириб, оралиқ назоратдан ўтсангиз, 1C босқичи эртароқ очилади.

Ариза қолдирасиз, менежер сиз билан боғланади. Шундан сўнг Gmail почтангизга кириш очилади ва курсларни шу орқали кўрасиз.

Нарх ва тўлов шартларини менежер айтиб беради. Саҳифадаги формани тўлдиринг, сизга қўнғироқ қиламиз.